6-chapter: 6-қисм

• 02.10.2026 • ~6 daqiqa 21 soniya • 34 read

Ўша куни уйга қайтар еканмиз, йўл-йўлакай есимга Аҳрор ешикни тақиллатгани тушди-ю, уни саволга тутдим:
— Аҳрор, нимага аввал ешикни тақиллатдинг, қўнғироқни босмай?
— Жўра, ҳозир мавриди емас, — деди у хомуш тортиб.
— Жўра, нимага қўнғироқни босмадинг? — қайта саволга тутдим уни туртиб.
Шунда Аҳрор бирдан тутақиб кетди:
— Мен қишлоқиман, бўлдими?! Кўнглинг тўлдими, саволингга жавоб олдингми?!
— Аҳрор, ўзинг шунақа ҳазиллашишни ёқтирардинг-ку, ўзинг бошлагансан, энди чидашинг керак, — дедим кулиб.
Кейин ёнига яқинлашиб:
— Тинчликми, нимага асабийсан? — деб сўрадим.
— Сенга нима фарқи бор? Сен мен қўнғироқни босмаганимни ўйла! — деди у жеркиб.
— Бўлди, кечир, жўра. Энди айт, нима гап ўзи?
— Менга риторик савол бериш ўзингнинг жонингга тегмадими? — гап бошлади яна Аҳрор жиддийлашиб. — Биласан-ку, анави Рустам, Илҳом, Отабекларни қандай ишонтирамиз? «Нимага асосланиб бунақа деяпсизлар?» деса, «Жўрамнинг тушига сизлар ўлдирган одам кириб айтибди», деймизми? Айтганча, ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, улар бизни қуруқ туҳматда айблаб, устимиздан ариза ёзиб юборишлари ҳам ҳеч гап емас.
— Ахир мен алдаганим йўқ, ўзинг кўриб, билиб турибсан-ку бу нарсалар ҳақиқатлигини! — дедим.
Дарвоқе, мен ўша куниёқ кўрган тушимни Аҳрорга айтиб берган едим.
— Ҳа, жўра, мен сенга ишонаман, ҳатто собиқ терговчи Далер ака ҳам ишонди. Лекин мана бу иккитаси мансабдор валломат бўлса, уларга бу гапларимиз сафсатадек туюлмайдими ахир? — деди Аҳрор хўрсиниб.
— Жўра, биздан бир огоҳлантириш. Агар мантиқан ўйлаб қарайдиган бўлсак, улар судда иқрор бўлишмаса, бугунми-ертами барибир Жамшид амакининг олдида иқрор бўлади ёки амакининг ёнига кетади қўшилиб, — деб вазиятни юмшатиш учун ҳазиломуз гапирдим.
— Юр, кўп гапирмасдан Тадбиркорлар уюшмасига борайлик, — деди Аҳрор.
— Йўқ, бўлмайди, бугун чарчадик. Ертага борамиз, — дедим.
— Унда бизникида қол бугун, ертага ерталаб бирдан чиқиб кетамиз.
— Майли, розиман, — деб тепага, Аҳрорларникига чиқдик.
Шу куни бироз чалғиш учун Аҳрор китоб ўқиди, мен еса ЁуТубеъга кириб, «Эски микрофон» номли каналдан янги ҳикояларни ешитиб ётдим. Қулоғимда қулоқчин билан ухлаб қолибман.
Ертаси куни туриб, Тадбиркорлар уюшмасига бордик. Ташқаридан унчалик ҳашаматли кўринмаса-да, ичкаридан анча замонавий таъмирланган, қисқаси, кўркам бино екан. Ичкарига кириб, қабулхонадаги опага:
— Рустам Қодировнинг олдиларига келган едик, — дедик.
— У киши бугун тушдан кейин одамларни қабул қиладилар, — деди опа хушмуомалалик билан.
— Гапимиз жуда муҳим еди. Биз тадбиркор емасмиз, шахсий масалада келгандик, — деб тушунтирдик.
Опа бошлиғига қўнғироқ қилиб вазиятни айтди-да:
— Юринглар, — деб бизни Рустам Қодировнинг хонасига бошлаб борди.
Ешикни тақиллатиб, ичкарига кирдик. Рустам Қодиров бизни илиқ кутиб олди:
— Гапиринглар, қулоғим сизларда.
Аҳрор гапни узоқдан бошламай, ҳамма нарсани ипидан игнасигача тушунтирди. Унга архив маълумотларидан олинган нусхаларни кўрсатганимизда, унинг аввал ранги оқариб кетди, кетидан пешонасидан совуқ тер чиқди.
— Кетинг бу ердан! Агар ҳозир чиқиб кетмасаларинг, 102 га бераман! — деб бақириб, пўписа қила бошлади.
Шунда у кишига қараб:
— Ака, виждон сизники, ҳаёт ҳам сизники. Жонингиз ширин бўлмаса, тағин ўзингиз биласиз, — дедим-да, Аҳрорга имлаб: — Юр, Аҳрор, бу билан гаплашишнинг фойдаси йўқ, — деб ташқарига йўл олдим.
Зинадан тушаётганимизда Аҳрор менга қараб:
— Мен одам юзининг бу даражада оқариб кетишини фақат ўликда кўрганман. Ростдан роса қўрқди, тўғрими, жўра? — деди.
— Индама энди, у Жамшид амакини еслади, — дедим кулимсираб. Аҳрор ҳам қўшилиб кулди.
— Илҳом Назаров қаерда ишлар екан, қоғозга қара-чи, — дедим кўчага чиққач.
Аҳрор телефонини чиқариб, интернетдан унинг қурилиш компанияси ҳақидаги маълумотларни, расмий веб-сайтини топди ва ҳозирда қаерда бино қураётганини аниқлади. Ўзи одатда ҳамма қурилиш фирмалари иш бошлашдан олдин бино ёнида сотув офисини очиб, хонадонлар савдосини бошлаб юборишади. Илҳом Назаров «Оянда Ҳоусе» қурилиш фирмаси раҳбари екан.
Такси чақириб, янги уйлар қад ростлаётган «Оянда Ҳоусе» обектига бордик. Сотув офисига кирганимизда, икки киши нарда ўйнаб ўтирарди, бир киши компютер қаршисида, чиройли кийинган бир аёл еса тақдимот доскасини тайёрлаётган еди. Ўша аёл бизни кутиб олди.
— Бизга Илҳом ака керак едилар, — деб сўрадик.
— Нима хизмат? Балки биз ёрдам бера олармиз? — деб ҳалиги нарда ўйнаётган икки киши ҳам ўринларидан туриб, саломлашишди.
— Йўқ, Илҳом аканинг ўзларида шахсий ишимиз бор еди.
— Тинчликми? — деб сўрашди яна синчковлик билан.
— Ҳа, тинчлик. У кишини қаердан топсак бўлади?
У киши қўшни хонада дам олаётган екан, бориб чақириб келишди. Унгача Аҳрор билан бурчакдаги аквариумда сузиб юрган балиқчаларни томоша қилиб турдик.
Бироздан сўнг Илҳом Назаров чиқиб келди. Чиндан ҳам ухлаётган екан, шекилли, кўзлари шишиб кетганди.
— Сиз билан алоҳида гаплашиб олсак бўладими? — дедик.
У киши еътироз билдирмай, бизни ўша кичик дам олиш хонасига таклиф қилди. Ичкарига кирдик. Яна ўша ссенарий — Аҳрор вазиятни нолдан бошлаб босиқлик билан тушунтирди. Илҳомнинг юзида ҳам Рустам Қодировникига ўхшаш саросимани кўрдик, бироқ у бақир-чақир қилмади.
— Сизларни тушундим... Менинг ҳам анчадан бери ҳаловатим йўқ. Тўғриси, ўйлаб кўришим керак. Мана ташриф қоғозим (визиткам), Телеграмъдан ёзиб қўйинглар. Учинчи гумондор билан гаплашганларингдан кейин менга хабар беринглар, нима қилишимни ўшанда айтаман, — деди у ерга тикилиб.
Биз бироз енгил тортдик, заррача бўлса ҳам умид пайдо бўлганди. Энди Отабек Солижоновни топиб, қилмишига иқрор бўлишга кўндирсак бас. Агар икки киши айбини бўйнига олса, учинчиси ҳам чорасиз қоларди.
Уйга қайтганимизда кун анча кеч бўлиб қолганди, лекин Отабек Солижонов шу яқин-атрофда тургани учун шу бугуноқ масалага ойдинлик киритишга қарор қилдик ва манзилга пиёда бордик. Эски ҳовли, ташқарилари таъмирланмаган, ешик хиёл очиқ.
— Отабек ака! — деб бақирди Аҳрор. Кейин менга қараб: — Қўнғироғи йўқ екан, узр, энди бақирдим яна, — деди.
— Сенга ярашаверади, — деб кулдим Аҳрорга қараб.
Шу пайт одам шиппаги овози ешитилди. Ешикни очганда еса, билдирмаган бўлсак ҳам, иккаламиз бироз сесканиб қолдик. Олдимизда озиб кетиб елкалари бўртиб чиққан, кўзлари таглари қора, ичи қизарган бир киши турарди. Бу киши бизга шу қадар тикилиб қараб турдики, ҳайрон қолдик. Кўринишидан руҳий касалга ўхшарди. Хаёлимда: «Биз бир жинни одамнинг уйига келдикмикан?» — деб ўйлай бошладим.
Шу пайт:
— Сизларга нима керак? — деди.
— Отабек ака керак еди.
— Менман Оташ, — деди у бизни танигандек. — Киринглар, — деди ичкарига. Ичкарига кирганимизда: — Бизга яхшиликча муаммо чиқармай кетинглар, барибир ҳеч нарсани исботлай олмайсизлар, — деди.
Ҳайрон қолдик, чунки ҳали унга ҳеч нарса демаган едик.
— Хўп, хўп, тушунарлику-я, сиз бизни қаердан танийсиз? Ҳали ҳеч нарса ҳам демадик, фолбинмисиз, нима бало? — деб саволга тутдим Отабек акани.
— Бунча кўп гапирасан, кет дедим сенларга! — деди.
Шунда Аҳрор:
— Майли, кетамиз, фақат одамлар яна ўлиши мумкин, кўпчиликнинг тақдири сизга боғлиқ, — деди ялиниброқ оҳангда.
— Нима ишим бор одамларинг билан?! Мени оилам, хотиним, болам касал бўлганда шу одамларинг ёрдам бердими?! Йўқ! Демак, мени ҳам ишим бўлмайди!
— Жон ака, бир марта гапларимизни ешитиб кўринг, — деб Аҳрор яна ўша эски ссенарийни такрорлади, ҳамма нарсани айтиб берди.
— У одамкуш энди сизларга ҳам кўрина бошлабди-да?! Ўлдими ўша Жамшид, яхши бўлди! Ўша кечада дўстим Фаррух қўлимда жон берганда сенлар қаерда едиларинг, молодой геройлар?!
Ҳаётдан шунчалик даражада аламзада одамни биринчи марта кўришимиз еди. Гапларига «Хўп, хўп», деб турдик. Шунда сал ҳовридан тушиб, бироз ҳаётини гапириб берди: хотини, болалари ковид вақти оламдан ўтиб қолган екан, бутун оилада фақат Отабек ака тирик қолган. Дастлаб руҳий касалликлар шифохонасида 6 ой даволаниб, кейин яхши бўлиб қолган екан.
Ичимда: «Адашмабман», — деб қўйдим ўзимга.
— Пацанлар, короче, мен деярли ҳар куни туш кўраман. Тушимда Жамшид мени пичоқлайди. Бу жонимга тегди. Яна ақлдан озмасдан айбимга иқрор бўламан, ҳар ҳолда зонада одамлар бўлади, бу ерда ёлғизлик ҳам жонимга тегди.

«Жамшиднинг анчадан бери чиқишини кутиб тургандим. Хуллас, ўша куни кечқурун мен пойлаб келдим Жамшиднинг олдига. У Фаррухни — қуролдош синфдош дўстимни, роднойимни ўлдирди. Бизнинг кланда унинг қасосини олиш менга берилганди. СССР тарқаб, кланлар, смотряшийлар йўқ бўлиб кетган бўлса ҳам, у менинг охирги миссиям еди, уни қилишим шарт еди. Жамшид ҳақида доимий маълумот йиғиб юрардим. Ниҳоят, унинг чиқишини билдим. Турмадан то Марҳабогача кузатиб келдим. Ёнимда пичоқ бор еди. Олдига келиб унга ўлдиришимни айтдим, у тушунтирди: аслида Фаррухда қасди ёки хусумати йўқлигини. Мен тушунмадим, жанжал чиқди. У менинг қўлимдаги пичоқни олиб отиб юборди, кейин муштлашдик. Кучим етмади унга, лекин барибир қасос ўтида ёнганим учун уни калтаклашга уринардим. Шу пайт икки киши келиб бизни ажратмоқчи бўлди. Жамшиднинг мушти уларнинг бирига тегди, иккинчиси уни турғизаётганда мени уриб нокаут қилди Жамшид. Сал ўзимга келиб қарасам, йигитлардан бири Жамшидни ушлади, иккинчиси пичоқлади. Туриб қочиб кетдик. Қочаётганимизда 2 аёл, 1 еркак ва дорихона олдида иккита 7 ёшлар чамаси болалар бор еди — бу сенлар едиларинг! Қачондир шу ишлар, яъни Жамшиднинг ўлимини қайта ковлаштиришлари мумкинлигини билардим», — деди.
Бу гаплардан иккаламиз ҳам шок, афтершок, хуллас, стрессга доир ҳамма нарсага дучор бўлдик...

Did you like this chapter?
Telegram kanalingizda yoki do‘stlaringizga ulashing!
Did you like this chapter?

Author LoiqDev— tip to support faster chapter releases!

Reviews & Comments 0

Fikr bildirish uchun tizimga kiring

Muallif bilan muloqot qilish va boblarga sharh qoldirish uchun hisobingizga kiring.

Be the first to comment!
Main Works
🛒
Do‘kon
Reyting Sign in