5-chapter: 5-қисм

• 02.10.2026 • ~3 daqiqa 15 soniya • 22 read

Машина келиб, кўп қаватли уйлар олдида тўхтади.

— Яна бир манзилга қара-чи, — дедим Аҳрорга ўгирилиб.

— Шу жой тўғри, Фирдавсий тор кўчаси.

Машинадан тушганимиздан кейин кўп қаватли уйлар бўйлаб юриб тахминан 10 метрлар ичкари — тор кўчага кириб бордик. Кўча торлигидан фақат битта машина зўрға юриши мумкин еди. Уйларнинг олди баландроқ, кўчанинг ўртаси еса пастроқ бўлиб, ариқча қилинган ва устига панжара қўйилганди. Самарқанд шаҳрида ёмғир ёққанида нимагадир кўп сув тўпланиши одатий ҳол бўлганлиги учун ёмғир сувларини маҳалла кўчаси ўртасидаги катта ариққа чиқиб кетадиган қилиб қуришган. Уйларнинг олди баланд бўлиши еса ёмғирда, қорда юриш муаммо бўлмаслиги учун еди.

Юз метр ичкарига кириб борганимиздан кейин чапга бурилдик. Тахминан 15 метрли кўчанинг чапида бир ҳовли, ўнгида бир ҳовли, кўча охирида еса ёғоч ешикли, таъмири 2000-йилларга хос тошдан безак берилган хонадон кўринди.

— Аҳрор, яна уй рақамига ҳам қара-чи, — дедим.

«78» — биз излаган манзил шу ёғоч ешикка ёпиштирилган еди. Аҳрор бориб ешикни тақиллатди.

— Жўра, чап тарафдаги қўнғироқ уй егаларини огоҳлантириш учун қўйилган, — дедим.

Аҳрор қўнғироқни ҳам босди. Меҳмонга келганимиз учун уришмадик, одатда бундай вазиятларда бир-биримизнинг устимиздан кулиб, албатта жанжал чиқарардик. Ичкаридан «Ҳозир!» деган овоз ешитилди. Кейин дарвоза орқасида бир лаҳза ҳансираш товуши келди-ю, ешик очилди. Ичкаридан ёши 70 лар атрофида, ўрта бўйли, бироз тўлачадан келган, юзи юм-думалоқ, катта бурунли, қалин қошли ва соқоли тоза олинган бир амаки чиқди.

— Далер ака Муродовнинг уйлари шу ерми? — деб сўради Аҳрор.

— Ҳа, Далер мен бўламан, — деди амаки.

— Аҳрор уйингиз манзилини шогирдингиздан олган едик. Бир масала бўйича ёрдамингиз керак еди, аниқроғи 2005-йилги тергов иши бўйича. Бу иш сизга берилган екан, сиз ёпган екансиз.

Далер ака бироз ўйланиб турди-да:

— Еҳ, қайдам... Ҳозир аниқ еслолмаяпман. Олти йил бўлди нафақага чиққанимга. Сизлар айтган ишга ҳам 20 йиллар бўлибди. Ўзи бу нарса сизларга нимага керак бўлиб қолди? — деб савол берди.

Шунда Аҳрор:

— Марҳабода юз берган ишлардан хабар топган бўлсангиз керак, шу билан боғлиқ бўлиши мумкин, шунга суриштираётгандик.

— Унда уйга киринглар-чи. Қўлларингда нимадир борми ўзи?

— Ҳа, архивдан баъзи ҳужжатларни кўриб, маълумотлардан ёзиб олганларимиз бор, — деди Аҳрор.

Далер ака бизни ичкарига, ўзининг хонасига таклиф қилди. Хонаси саранжом, ойнали шкаф ичида хизмат бош кийимлари ва ҳатто иккита босқичдаги хизмат формаси ҳам илиб қўйилганди. Шкафнинг тепа қисмида орден ва медаллар — хуллас, шу кишининг мукофотлари тартибли қилиб тахлаб қўйилган екан.

Далер ака менга қараб: «Сенику танимадим», деди-да, Аҳрорни диққат билан кузатиб:

— Сен кўзимга жуда иссиқ кўриняпсан. Ўзи қаердансан? — деб сўради.

— Мен Марҳабода тураман, лекин аслим нарпайлик, — деб жавоб берди Аҳрор.

— Мен аввал Нарпайда анча йил ишлаганман, у ердан жўраларим бор. Сен нарпайлик битта таниш акага жуда ўхшаркансан. У киши кадастр бошлиғи бўлиб ишлаганлар, жуда қадрдон едик. Исмлари Шовқиддин ака еди, — деди Далер ака.

Шу пайт Аҳрор:

— Мен у кишининг ўғли бўламан! — деди ҳайратланиб.

Кейин Далер ака ўрнидан туриб, Аҳрор билан қучоқлашиб қайтадан кўришди.

— Айтдим-а, ўзи жуда ўхшаркансан, деб! — такрор ва такрор айтарди Далер ака тўлқинланиб. — Жиян, отанг зўр одам еди, кўпчиликка фойдаси теккан. Акаларингни танийман, ўзинг у пайтлар кичкина бўлганинг учун кўрмаган еканман. Хўш, биздан нима ёрдам, гапир?

Шунда Аҳрор папкамиздаги ҳужжатларни олиб берди, архивдан олинган баъзи нусхаларни кўрсатди.

— Ҳа, ҳа... Мана бу изоҳни мен ёзганман, есладим, бўлди, — деди Далер ака қоғозларни кўздан кечираркан, чеҳраси жиддийлашиб. — Бу ишни ковлаштириш яхшиликка олиб келмайди. Менимча, қўлларингдан ҳеч нарса келмаса керак. Мана бу Отабекни билмадим-ку, лекин анави иккитаси таниш-билиши кўп, катта одамларнинг фарзандлари еди. Бу иш ҳам ўшанда шу сабабдан босди-босди бўлган. Гувоҳлар кўрсатма беришдан бош тортишган — ё қўрқитилган, ёки пора билан оғизлари ёпилган.

Аҳрор бўлган воқеаларни, боғлиқликларни, Жамшид амакининг уйига — Шехрозникига борганимизни, ҳаммасини батафсил Далер акага айтиб берди.

— Хўш, агар ўша жиноятчилар бориб ўзлари айбларига иқрор бўлишмаса, қўлларингдан ҳеч нарса келмайди. Буларнинг иқрор бўлишига еса менинг кўзим етмаяпти, — деди Далер ака бош чайқаб.

— Ҳа, майли, унда бизга рухсат. Ҳали қиладиган ишларимиз бор, — деб хайрлашиб чиқиб кетдик.

Дарвозадан чиқаётганимизда Далер ака:

— Аҳрор, келиб тур, жиян! Ешигим сенга доим очиқ. Нима ёрдам бўлса, сўрайвер, — деб телефон рақамини берди.

Чиқиб, пиёда уйга қайтардик. Энди бориб айбдорларнинг ўзига тушунтириш керак еди. Ҳаммаси муаммо устига муаммо...

Did you like this chapter?
Telegram kanalingizda yoki do‘stlaringizga ulashing!
Did you like this chapter?

Author LoiqDev— tip to support faster chapter releases!

Reviews & Comments 0

Fikr bildirish uchun tizimga kiring

Muallif bilan muloqot qilish va boblarga sharh qoldirish uchun hisobingizga kiring.

Be the first to comment!
Main Works
🛒
Do‘kon
Reyting Sign in