4-chapter: 4-қисм
Қоронғу кеча ой ҳам кўринмас еди Ўша 50-дом ҳовлиси скамейка тепада 1 дона хира чироқ скамейкани ёритарди мен скамейка ва атрофда чексиз қоронғулик еди Бирдан Жамшид амакининг овози ешитилди менга ёрдам бер адолат хохлайман овоз қайта қайта такрорланарди бироз вақт ўтгандан кейин овоз энди гитара товуши билан ештила бошлади менга ёрдам бер менга ёрдам бер аста секисн овоз пасая пасая ёқлиб фақат гитара овиз қолди шу пайти мен уйготгич(будилник) возидаб уйгониб кетдим орнимдан туриб юз қолимни ювдим . Ойнага ойланиб бироз тикилиб турдим-да, кейин ошхонага чиқиб овқатланиб олдим. Аниқроғи, овқатлангандек бўлдим, чунки қорним очлигидан кўра менга бизни архивда нималар кутиб тургани қизиқроқ еди. Шоша-пиша кийиниб чиқиб, Аҳрорларнинг уйига бордим. У ердан яна ИИБ архивига йўл олдик. Архивга кириб, 2005-йилда содир бўлган жиноятларни, аниқроғи қотиллар ва гувоҳлар топилмагани учун муддатидан аввал ёпилган ишларни қидириб чиқдик. У ердан яна Жамшид Садризодага оид папкани топиб кўздан кечирдик, лекин бу сафар у жиноятчи емас, балки қурбон сифатида қайд қилинган еди.
ТЕРГОВ ХУЛОСАСИ
(2005-йил, тўхтатилган иш материаллари)
Жабрланувчи: Жамшид Садризода ўғли
Туғилган йили: 1962-йил, Самарқанд шаҳри
Воқеа санаси: 2005-йил, 12-сентабр, тунги соат 23:00 атрофида
Воқеа жойи: Самарқанд шаҳри, Марҳабо даҳаси, 50-дом ҳовлиси олди (1985-йилги воқеа содир бўлган айнан ўша жой)
Жиноят тавсифи: Жабрланувчига уч нафар номаълум шахс томонидан гуруҳ бўлиб ҳужум қилинган. Иккитаси жабрланувчини ушлаб турган, учинчиси қорин соҳасига уч марта пичоқ билан зарба берган. Жабрланувчи воқеа жойида узоқ вақт ёрдам кутиб ётган, бироқ атрофдагилар тиббий ёрдам чақиришга шошилмаган.
Гувоҳлар: Расмий равишда ҳеч ким кўрсатма бермаган. Тергов давомида маълум бўлишича, воқеани кузатган камида икки киши бўлган, бироқ улар «безовта бўлишни», «милицияга тортилиб қолишни» истамагани сабаб, сукут сақлашган.
Иш юритилиши: Етарли далил ва гувоҳ йўқлиги сабаб, иш 2006-йил бошида муддатидан олдин ёпилган.
Терговчи Далер Муродовнинг иш ёпилиши ҳақидаги расмий тушунтириш хатидан парча:
«Жабрланувчининг шахси бўйича архив маълумотларини ўргандим. 1962-йилда туғилган, 1985-йилда худди шу манзилда содир бўлган жиноят учун судланган ва яқинда озодликка чиққан шахс еканлиги аниқланди. Гувоҳларнинг йўқлиги ва далилларнинг етарли емаслиги туфайли ишни давом еттириш имкони бўлмади. Бироқ шуни алоҳида таъкидлашни лозим топдимки, ушбу икки воқеа ўртасидаги боғлиқлик тасодифий бўлмаслиги мумкин».
Қўшимча изоҳ (четга қўлда ёзилган, имзосиз):
«Жабрланувчи аввал худди шу жойда 1985-йилда ўзи айбланувчи сифатида қамалган шахс. Қизиқ тасодиф — ёки тасодиф емасми?»
ГУМОНДОРЛАР РЎЙХАТИ
(архив материалларига илова)
А) 2005-йилги воқеа иштирокчилари (Жамшидга ҳужум қилган уч киши):
1. Рустам Қодиров — воқеа иштирокчиси, ўша пайтда 20 ёш, ҳозир тадбиркорлар уюшмаси раҳбари.
2. Илҳом Назаров — воқеа иштирокчиси, ўша пайтда 19 ёш, ҳозир қурилиш компанияси раҳбари.
3. Отабек Солижонов — воқеа иштирокчиси (1985-йилги воқеада ҳам қатнашган).
Изоҳ: Бу уч киши жиноятни биргаликда содир етишган деб гумон қилинган, бироқ етарли далил ва гувоҳлар йўқлиги туфайли иш ёпилган.
Б) 1985-йилги воқеа иштирокчилари:
1. Хуршид Холдоров — ўша кечада мастлик ҳолатида бўлган.
2. Мурод Комилов — ўша кечада мастлик ҳолатида бўлган.
3. Отабек Солижонов — ўша кечада мастлик ҳолатида бўлган (иккала воқеада ҳам қатнашган шахс).
4. Фаррух Турсунов — ўша кечада мастлик ҳолатида бўлган, марҳум.
Изоҳ: Бу тўртовлон маст ҳолда Жамшидни масхаралаб, жанжал кўтаришган. 1985-йилги Хуршид ва Муроднинг 2005-йилга алоқаси йўқлиги аниқланган. Фақат Отабек истисно, чунки у иккала воқеа жойида ҳам бўлган.
Юқоридаги кишиларнинг манзиллари ҳам берилганди, шулардан нусха кўчириб олдик. Энди қўлимизда талайгина исмлар-у манзиллар бор еди. Олдимизда яна бир иш қолган еди: архивдан чиқиб, ИИБ биносига бордик ва терговчи Далер Муродовни қандай топсак бўлади, деб сўрадик. У кишининг шогирдларидан бири бизга уй манзилини берди. Далер Муродов аллақачон нафақага чиққан екан. Берилган манзил бўйича дастлаб Муродовнинг олдига бориб, иш ҳақида суриштиришга келишиб олдик.
Аҳрор такси чақирди ва машинага чиқиб, Фирдавсий кўчаси томон йўл олдик — Муродовнинг уйи шу томонда еди