3-chapter: 3-қисм
Шехроз: «Тоғамнинг тақдири анча аянчли бўлган», деб сўзини давом еттирди.
— Менга таърифлаб беришларича, тоғам ўзи ёшлигидан оғир-босиқ, спортчиларга хос характер егаси бўлган екан. Ёшлигидан бақувватгина йигит бўлганлиги сабаб, Садри бобом уни бокс тўгарагига берган. 10 ёшидан тоғам бокс билан шуғулланган. «Динамо» клуби аъзоси, бокс бўйича ёшлар ўртасида 3 карра, катталар ўртасида ҳам аллақачон жаҳон ва собиқ Иттифоқ чемпиони бўлган. Аллақачон 22 ёшида профессионал боксга ўтганида оғир вазн тоифасида жанг қилишни бошлаган. Атига 22 ёшида Жамшид тоғам илк жангида, кейинчалик америкалик Жек Моррисон мағлуб етган собиқ Иттифоқ чемпиони боксчи Анатолий Пересветовни 4-раунддаёқ нокаутга учратган. Ҳа, айтганча, агар сизларга қизиқ бўлса, ўша жанг кассетасини сақлаб қўйганмиз, кўришингиз мумкин. Жамшид тоғам қамалишидан олдин яхши промоутерлар билан контракт тузган еканлар. Менинг тоғамни ўша пайтдаги Америкадан чиққан афсонавий Дениел «Қора Бўрон» Робинсонга потенсиал рақиб сифатида кўришган. Ҳаммамиз биламиз, Совет Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ҳар жабҳада бир-бири билан мусобақалашган. Пересветовни енгган тоғамда афсонавий Дениел «Қора Бўрон» Робинсонни мағлуб етиш мумкин бўлган ҳамма нарса мавжуд бўлган. Тўғрида, Тони Рейвес 34 ёшида уни мағлуб етган, тоғам қила олмасмиди шу ишни?! Афсус... — хўрсинди Шехроз.
Аҳрор билан мен ҳайрон қолгандик, чунки бу маълумотлардан бехабар едик. Ҳар ҳолда, бу воқеалар 30 йил олдин содир бўлганини ҳисобга олсак, бу табиий еди. Жамшид амаки менга кўринганда «боксчиман» деганда, назаримда оддий ҳаваскор шуғулланувчидек туюлган еди.
— Кейин нима бўлди? Жамшид амаки қачон вафот етдилар, нима сабабдан? — деб саволга тутди жим тортган Шехрозни Аҳрор.
Ерга тикилиб қолган Шехроз сўзида давом етди: — Тоғамни яхши хулқи учун 5 йил олдин — 2005-йили муддатидан олдин озод қилишган. Тоғам одам ўлдиргани учун афсусда бўлган, албатта. Шу сабаб чиққанидан кейин ўша воқеа содир бўлган жойга — Марҳабодаги 50-кўп қаватли уй ҳовлиси олдига келганлар. Скамейкада узоқ ўтирганлар. Ҳамма жой ўзгарган, эски чиқиндихона ўрнида янги дўконлар қурилган. 20 йил олдин шу жойда уларнинг ёш умрини хазон қилган воқеа содир бўлган жойга энди 40 дан ошган, ҳаётининг енг гуллаган вақтларини бой берганини еслаш, бошқа бундай хато қилмасликка ўзига яна бир бор сабоқ бериш учун келганлар. Ҳар ҳолда, охирги ёзган хатларида ўзининг иқрорлари бор. Хуллас, кун кеч бўлгунча ўтирганлар. Кейин туриб кетмоқчи бўлганларида, янги очилган клубдан чиқиб келаётган маст кишилар яна унинг жиғига тегишган. Бир инсоннинг тақдирида икки марта бундай воқеа содир бўлиши фақат ҳинд киноларида емас, балки ҳаётда ҳам учраб тураркан. Уларга кетишларини айтган, тинчгина, эндигина қамоқдан чиққанларини, шу яқин атрофда туришларини, собиқ боксчи еканликларини айтган. Улар еса ёши катта одамни калака қилиб, устидан кулишмоқчи бўлишган, номардлар! Улардан бирини уриб йиқитган, кейин қолган иккитасининг бири тоғамни ушлаб турган, бошқаси келиб қорнига уч марта пичоқлаган ва воқеа жойидан қочиб кетишган. Тоғам анча бақувват бўлганликлари сабабли анча вақтгача ўлмаганлар, одамлардан ёрдам сўраб бақирганлар — ҳеч ким ёрдам бермаган. Ўша йиллари ҳамма ўзидан қўрқадиган бир даврлар бўлган, ҳаммамиз биламиз. Тоғам одамлардан такси ушлаб беришини сўраганлар — ҳеч ким ёрдам бермаган. Тоғам бечора ўша ерда қонга беланган ҳолда, ёрдамга муҳтож, эндигина янги ҳаёт бошламоқчи бўлиб қамоқдан чиқиб келган кунлари вафот етдилар. Ўша кун ёдимда, тоғамни ертаси куни соат 10 ларда ўликхонадан (моргдан) олиб келишганди. Ҳамма йиғи-сиғи қилиб турарди. Онам йиғлаб дод солганидаги сўзлари ҳалигача қулоғимда: «Ҳеч ким ёрдам бермаган акамга, ҳеч ким раҳм қилмаган акамга...» Милиция ходимлари қидиришларига қарамасдан, гувоҳлар ё‘қлиги сабаб, аниқроғи гувоҳлик беришни истайдиган ҳеч ким ё‘қлиги сабабли тоғамнинг қотиллари топилмади. Кейинчалик улар кимларнингдир фарзандлари екани, шунинг учун бу қотиллик иши қотилни аниқлашга етарли далиллар ё‘қлиги сабаб ёпилганини билдик. Ўша вақтлар ҳозиргидек уйлар олдида камералар бўлмаган, аввал айтганимдек, гувоҳлар ҳам гувоҳлик беришни хоҳламаган. Шу ишлардан сўнг бу ерга кўчиб ўтдик. Ҳар ҳолда, тоғамнинг чироғини ёқадиган енг яқин кишиси биз едик, — деб гапини тугатди Шехроз.
Шехрозга раҳмат айтиб, суҳбатимиз охирида Жамшид амаки ҳаққига дуо қилиб, чиқиб кетдик уларнинг уйидан. Бу учрашув бизни қизиқтирган саволларга жавобларни топишимизга ёрдам берди, лекин бошқа томондан янги саволлар туғилди: энди яна ИИБ архивига боришга тўғри келади.
— Ҳа, Аҳрор, уйингга бора қол, ертага ерталаб скамейка олдида учрашамиз, — деб Аҳрор билан хайрлашиб, уйимга кетдим.