2-chapter: 2-қисм
Бўлиб ўтган ишлардан сўнг ҳар хил воқеалар-у ўлимлар аста камайиб, яна эски осуда ҳаёт бошланганди. Лекин бўлиб ўтган воқеалар бизни анча руҳан толиқтирганди, чунки Аҳрор шу ерда — айни боксчи изғиб юрадиган жойда яшарди. Гарчи ҳамма нарса тугаган бўлса ҳам, жўрамнинг ўзи ҳеч нарсадан қўрқмагандек туюлсада, ич-ичидан қўрқиб қолгани билинарди, мен еса ундан хавотирланардим. Вазият анча осойишта бўлганидан кейин менинг ичимдаги қизиқувчанлик ҳисси мени ҳеч ҳам тинч қўймас еди: у одам ким ўзи, нимага менга кўринди, нимага менга ҳеч нарса қилмади-ю, бошқа уни кўрганлар ўлди? Бу саволлар менга бир тарафдан тинчлик бермасди, бошқа тарафдан, юқорида айтганимдек, жўрамдан хавотирлантирар еди.
Шанба куни ерталаб соат 7:30 ларда жўрамга қўнғироқ қилиб, пастга — доимий кўришадиган жойимизга тушишни тайинладим ва манзил томон ё‘л олдим. Етиб борганимдан кейин такси чақириб, ишга жўнаб кетдик. Ишда ҳам жўрамга ичимни тирнаётган саволларни айтгим келди, охири чидолмай: «Аҳрор, шу ишни биз суриштирайлик», деб айтдим. У ҳам худди шу гапимни кутиб тургандай бирданига рози бўлди. Аҳрор менга қараб: «Жўра, мен ҳам бўлиб ўтган воқеаларни ҳалигача ўйлаб юрибман. Вазият тинчигани сабабли ҳаёт аввалгидек ўз изига тушди, лекин яна қачондир бошланмаслигига ҳеч ким кафолат бермаслигини билиб турибман», деди. Унда ертага дам олиш кунида нималар қилишимизни режалаб олишга келишдик. Шунингдек, ишхонадан ҳам меҳнат таътили олиш учун ариза ёзиб тасдиқлатдик. Бошлиғимизнинг олдига кириб, бор гапни айтиб, вазиятни тушунтирдик: бироз оиламиз учун вақт ажратишни, шу оралиқда ҳозирги тил билан айтганда «мотивация» олиб қайтишимизни важ қилдик. Бошлиғимиз ҳам бўлиб ўтган ишлардан хабардор еди, шунга индамадилар: «Майли, дам олинглар», деди.
Ертаси куни Аҳрорнинг уйига бордим. Иккаламиз ўтириб, ишни нимадан бошлаш кераклигини ўйлай бошладик. Аҳрор ички ишлар архивига бориб кўришни таклиф қилди, мен рози бўлдим. Ертаси куни ерталаб телефонлашиб, яна доимги жойимизда — ҳа, мен ўша кечада боксчини кўрган скамейка олдида учрашдик ва чиқиб, вилоят ИИБ архивига бордик. Бир амаллаб архивга киришни уддаладик. У ерда 80-йилларга оид безорилик оқибатида содир бўлган ўлимлар, кимлар содир етганликлари ва неча йилга қамалганликлари ҳақидаги қоғозларни кўздан кечириб чиқдик. Ҳужжатлар асосан русча ва кириллчада ёзилган еди. Ва ниҳоят топдик:
ЖИНОИЙ ИШ БЎЙИЧА МАъЛУМОТНОМА
(архив нусхаси, 1985-йил)
Айбланувчи: Жамшид Садризода ўғли
Туғилган йили ва жойи: 1962-йил, Самарқанд шаҳри, Сўғдиёна массиви
Миллати: тожик
Маълумоти: ўрта
Касби: спортчи-боксчи, «Динамо» жисмоний тарбия жамияти аъзоси
Айблов моддаси: Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 104-моддаси — «Қасддан оғир тан жароҳати етказиш, натижада жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш»
Ҳукм: 25 (йигирма беш) йил озодликдан маҳрум қилиш, қатъий тартибдаги тузатиш-меҳнат колониясида
Жиноят содир етилган сана: 1985-йил, 14-сентабр, тунги соат 02:00 атрофида
Жиноят содир етилган жой: Самарқанд шаҳри, Марҳабо даҳаси, 50-дом ҳовлиси олди
Гувоҳлар:
— Т.М. (50-дом, 3-хонадон яшовчиси)
— У.М. (50-дом, 7-хонадон яшовчиси)
— С.Р. (яқин атрофдаги дўкон соқчиси)
— М.К. (марҳумнинг жўраси)
— Х.Х. (марҳумнинг жўраси)
Иш бўйича масъул терговчи: катта лейтенант Арман Акопян, Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими
Қўшимча изоҳ (терговчи қўлёзмаси билан, варақ четига қалам билан ёзилган): «Айбланувчи жиноятни тан олмайди. Зарба техникаси спорт федерацияси експертизаси орқали тасдиқланган — профессионал бокс зарбаси. Жабрланувчининг бош суяги жароҳати битта зарбадан ҳосил бўлган, деб ҳисобланади».
Архивдан чиқиб, Аҳрорларнинг уйига қайтиб келдик. Бошимиз қотиб қолганди: кимдан сўрашни, қандай сўрашни ўйлаб ўтиргандик. Аҳрорнинг онаси чой олиб келди, кейин бизга қараб: «Болаларим, ҳеч ўзларингга ўхшамайсизлар, нимага бунақа бўлиб қолдиларинг? Биласизлар, ҳамма яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Худодан. Ўзи ирода қилган ишлар бўлади, кўп ҳам жонларингни сиқиб юрманглар», дедилар. Аҳрор уйда анча камгап бўлгани сабаб, ўзим холамга режамизни ва архивдан қайтиб келганимиздан кейин муаммо жавобини кимдан сўрашни билмаётганимизни айтдим. Холам: «Ана, 4-подезддаги Асрор бободан сўранглар», дедилар. Шу пайт иккимизнинг ҳам чеҳрамиз очилди. Бироз суҳбатлашиб, холамнинг чойини ичиб бўлгандан кейин Асрор бобонинг олдига чиқиб кетдик.
Асрор бобо шу ерда анчадан бери яшайдиган, ёши 80 ларга бориб қолган, Аҳрорнинг қўшниси еди. Асрор бобо соқоли қалин, лекин унча узун бўлмаган, қирра бурун, бўйи баланд, қошлари қалин бир отахон еди. Унинг олдига бориб воқеалар ҳақида сўраганимизда, у аввал бироз ўйланиб қолди, кейин ияги билан ҳассасига суяниб гап бошлади: «Болаларим, мен 1960-йиллар армиядан қайтганимдан сўнг тақдир тақозоси билан Тожикистон Рашт водийсидан кўчиб келганман ва шу ерда уйланиб, бола-чақали бўлиб яшаб юрибман. Ёшим 86 да», дедилар. У киши анча тетик кўринганидан биз 80 га ҳам кирмаган бўлса керак деб ўйлардик. Кейин боксчи ҳақида гап бошладилар: «Ўша вақтлар ёшлар ўртасида ичкиликбозлик-у кашандалик айни авжида еди. Ўзидан кўча ясаб олган баъзи кимсалар ўзгаларни ўмариш орқали уялмасдан кун кечиришарди, СССР иқтисоди абгор ҳолатда еди. Бир куни тунда бақир-чақирдан уйғониб, ташқарига қарадим: бир йигит бир ўзи тўртта йигит билан тортишиб турган екан. Ёлғиз йигитнинг елкасида спорт халтаси, кўринишидан спортчига ўхшарди. Анави тўртта ғаламис бекорчилар еса ундан нима хоҳлаётганини ҳам билмай, маст ҳолда у йигитнинг бошини қотирарди. «Ҳа, доимги содир бўладиган ишлар», деб жойимга ётдим. Орадан ўн дақиқалар ўтар-ўтмас, одам инграши-ю ёрдам сўраган овозлар ешитилди. Пастга тушганимизда спортчи йигит ё‘қ еди, анави ғаламислар бир ерда чўзилиб ётганди. Учталасининг ҳам кайфи тарқаб, жўраларига ёрдам бермоқчи бўлиб, у ёқдан-бу ёққа бориб келишарди. Тез ёрдам келди, деразадан қараб турган Олга исмли қўшни аллақачон тез ёрдамга қўнғироқ қилган екан. Лекин ёрдам бера олишмади, чунки ерда ётган йигит аллақачон вафот етиб бўлган еди. Мен билганларим шу», дедилар.
Саволларимизга қисман жавоб олгандик, лекин нимага у менинг кўзимга кўринди, нимага кимларнидир ўлдирди, у ўзи ҳозир қаерда? Чиқиб яна Аҳрорларнинг уйига қайтдик. Овқатланиб бўлгач, кечга томон архивда кўрган маълумотларимиз бўйича боксчининг уй манзилига бордик. Ешикни тақиллатганимизда, ўзимиз тенги бир йигит ешикни очди. Биз: «Жамшид ака шу ерда турадиларми?» деб сўрадик. «Ҳа, шу ерда турардилар, нима гап, тинчликми?» деди у йигит. Шунда мен ешик олдида бироз бўлган воқеаларни унга айтганимдан кейин, у ўзи чет елда ишлашини, хабарларни интернетдан кўргани, лекин бўрттирма, ёлғон деб ўйлаганини айтди. Кейин бизни ичкарига таклиф қилди.
Торгина ҳовли, тахминан 4-5 сотих чиқса керак, ўртада супа, атрофи гулзор. Супага бир тарафдан кириб, иккинчи тарафидан чиқиб кетишга иккита ё‘лакча ҳам бор еди. Уй 80-йилларда қурилган бўлса ҳам, ҳозирги услубдаги бир қаватли уйлар билан деярли унча фарқ қилмас еди. Яхши таъмирланган, замонавий кўринишга келтирилганди. Бизни ичкарига таклиф қилган йигитнинг исми Шехроз екан. «Четда ишлаб, шу иморатни таъмирладим», деб гап бошлади мезбон. «Анча-мунча умрим четда ўтди, энди бошқа бормайман деб ният қилиб турибман, шу ерда дўкон очаман», деди. Шунда мен билан Аҳрор гапларини тасдиқладик: «Яхши ўйлабсиз, ўз уйинг — ўлан тўшагинг, деган мақол бор», деди қўшимча қилиб Аҳрор. Мен: «Жамшид амаки қаергадир кўчиб кетдиларми?» дедим мавзуни бутунлай бошқа ёққа буриб. Шунда Шехроз бир хўрсиниб: «Мен Жамшид амакингларнинг синглисининг ўғли бўламан», деди. У: «Жамшид тоғам раҳматли...» деб гап бошлади.
Мен ва Аҳрор ҳайратдан рангларимиз оқариб, қотиб қолдик. Ҳар ҳолда Аҳрорга қараганимда, кўзойнаги тагидан кўзлари каттаргани ва ранги оппоқ бўлгани билинарди. Менда ҳам тахминан шундай бўлган бўлса керак, кейин Аҳрордан ўзимнинг ўша вақтдаги ҳолатимни сўрамабман ҳам…