1-chapter: 1-қисм
Тун ярми баланд мусиқа овози уйқумни қочирди. Туриб соатга қарадим, одатда бундай овоз кимнидир туғилган куни муносабати билан яқинлари томонидан ёлланган табриклаш агентлиги билан келиб, мени таъбирим билан айтганимда одамлар тинчини бузадиган нарса еди. Соат 00:30, мени ўзи шундоқ ҳам соат 2 да уйғонишим бор еди, қариндошларимни водийга кетиш учун вокзалгача кузатишим керак еди. Бу мусиқа овози еса тинчимни бузди, туриб шу куни бўлиб ўтаётган Реал Мадрид клубини ўйинини томоша қилдим, шу билан ўзимни овутмоқчи бўлиб, лекин бу қурғур мусиқа ҳали-бери тинмасди, кимдир янги келин тушираётган екан. Кейин ўйласам, Самарқандда яшаганимиз учун одат, ҳар хил миллат вакиллари турли хил маросимлар қилишади: тожик, ўзбек, еронийлар, араб, арман, руслар ва бошқалар, хуллас ҳаммани ўз урф-одатлари бор, мен айтаётган мусиқа қўйиб келин кўп қаватли уйга киритиш маросими шулар жумласидан еди. Футбол ўйини тугагач телефоним жиринглади, қарасам дўстим Аҳрор, гўшакни кўтардим, кетамизми деди, у ҳатто саломлашмади ҳам. Ухлашдан олдин у билан бирга вокзалга боришга келишиб олганимиз ёдимдан кўтарилган екан, шу сабабли ешитишим билан есладим: ҳа-ҳа, албатта, тез кел, мен такси чақириб тураман дедим ва ҳаммани тайёр бўлишларини тайинладим.
Сентабр бошлари бўлишига қарамай тун яримдан оққандан кейин ҳаво анча салқин бўларди. Уйдан туриб такси чақирдим, анчагина буюртма қабул қилиш ҳолатида турди, ҳатто пастда дўстим келди-ю, лекин нимагадир ҳеч ким буюртмани қабул қилмасди. Хуллас, 2 хил такси хизматидан бир нима қилиб, анча кутиб ниҳоят кимдир қабул қилди-ю, дилим бироз ёришди. Қариндошларимни вокзалга олиб борар еканман, юрагим ғаш еди нимагадир. Етиб бордик, уларни поездга чиқариб қайтдим. Нимагадир шу куни ҳамма шошиларди, худди вақт тезлашган, нимадир нотўғри кетаётгандек еди, лекин мен сезмасдим. Хуллас уйга қайтиш учун такси чақирдик, 10 дақиқадан кўп кутдик, лекин келмади, яна бошқасини чақирдик. Соат тунги 3 дан ўтиб қолганди. Кейин бекатдан сув олиб ичиб ўтиргандик, бирдан телефонимга қарасам такси келди деган билдиришнома келди, ҳайрон қолдим. Шунча ҳаракат қилиб чақирган таксилар келмаса-ю, телефонга ўзидан-ўзи такси буюртма қилинса. Мен буюртма бериб қўйгандирман дедим-да, бекат ортидаги қулоғида қулоқчин билан мусиқа ешитаётган Аҳрорнинг олдига бориб такси келаётганини айтдим. Шу заҳоти орқамизга қарагандик, телефонимда номери чиқиб турган машина осмондан тушдими билмайман, хуллас бизни кутиб турарди. Ичида одам ҳам алам-бало, на гапиради, худди назаримда нафас ҳам олмаётгандек. Олдидаги ойнасини кўтаришини айтдим, гапимни худди ешитмайдиган одамлардек еътиборсиз қолдирди, ё бу гапни ичимда айтдимми, ўзим ҳам ҳайрон бўлиб кетардим. Хуллас дўстимнинг уйини олдига бориб тушдик.
Шу атрофда тунги клублар бўлгани сабаб, тонгга яқин одатда маст-у аласт одамлар чиқиб баъзан жанжал қилишарди, иш жиддий бўлган, ҳатто тез ёрдам машиналари чақириларди. Участка нозири-ю 102 ходимлари бу ерларга тез-тез келиб туриши одатий ҳол еди, баъзан ўзлари машинасида келиб ўтиришарди ҳам мигалка чироқларни ёқиб. Тинчлик бузилгани сабаб шу кўп қаватли уйларда яшовчилар кўпинча уларга мурожаат қилишарди, тунги уйқулари бузилганлиги сабаб, тўғрида, кимнидир уйида қари ота-онаси бўлса, кимнидир уйида беморлар, кимлардадир ёш болалар бор, бу безовта қилишлар кимга ҳам ёқади ахир!
Таксидан тушаётганимда 2 йигит олдида 1 киши турганини кўргандек бўлгандим, еътибор бермай ўтиб дўстим уйи олдидаги ўриндиқлар (скамейкага) ўтириб суҳбатлашдик. Турли хил ҳазиллар-у, ҳар хил мавзуларда гаплашиб ўтирардик, шу пайти совуқ шамол есди, ноодатий, одамни сескантирадиган шамол еди. Унча еътибор бермадик. Шу пайти ҳалиги 2 йигитнинг олдида турган одам, ёши 55 лардаги амаки мени олдимга келди, уйи шу атрофда еканини айтди, уни шу кўп қаватли уйларда яшовчи кимдир маҳалла нозирига айтиб берганини, мен шу уйларда яшашимни сўради. Мен бу ерда яшамаслигимни, у қидираётган одам кимлигини билмаслигимни айтдим. У амакининг кийиниш услуби мени бироз ҳайратлантирди: егни 80-йиллардаги футболка, эски урфдаги оёқ кийимлари, кенг жинси шим, бўйнига совет давридаги қандайдир медал кўринишидаги бўйинга тақиладиган занжир. У киши менга гоҳо русча тилда, гоҳо тожик тилида гапирарди. Хуллас гапининг умумий маъноси уни шу уйлардаги кимдир сотиб қўйгани, уни нутқидаги сўзлар ҳам бироздан кейин еътиборимни торта бошлади: молодой, мент, смотряший, старший, хуллас 80-йиллар гаплари. Яна 4 нарсани қайта-қайта таъкидлаб айтарди: у боксчи Жамшид еканини, 25 йил қамоқ муддати олганини, Суғдиёна маҳалласида яшашини. Аста-секин унинг гаплари мени безовта қилишни бошлади. Қўл узатди менга, қўл берганимни биламан, шу даражада оғриқни ҳис қилдим, қўлим ёниб, ериб тушаётгандек бўлди, бир амаллаб қўлимни тортиб олдим. Мендан такси чақириб беришимни сўради, мен кириб чақириб бердим ва нархини кўрсатдим. Менга кейин у: сен яхши одамсан, менинг исмим Жамшид, 25 йил муддат (срок) олганман, Суғдиёна маҳалласида тураман деб яна такрорлади. Ва орқасига қараб кетиб қолди, тонгга яқин кўча чироқлари ҳам ўчирилгани сабаб бир зумда қоронғи томонга юриб амаки кўздан ғойиб бўлди. Кейин орқага Аҳрорга қарадим, у ҳамон қулоғида қулоқчин, мусиқа ешитиб телефонидан калласини кўтармас еди. Унга амакини кўрдингми, сизлардан кимдир ёзиб берибди дедим. Аҳрор: жинни бўлиб қолдингми, қанақа амаки деди, мен ҳозир менинг олдимга келган дедим. У: ей аҳмоқ, калланг жойидами, кам ухлаганинг сезилибди, сен олдимда телефонингни титкилаб тургандинг, нима, тикка ҳолда ухлаб турдингми деди устимдан кулиб. Мен ҳайрон қолдим. Кейин хайрлашдик, мен уйга пиёда қайтиб келдим. Келар еканман, хаёлимда ўша амаки гаплари қулоғи остида: мен Жамшид, 25 йил муддат олганман, боксчиман, Суғдиёна маҳалласида тураман деган гаплари кетмасди. Худди ортимдан кимдир таъқиб қилаётгандек еди, уйга яқин қолганимда қўрқувим баттар кўпайиб кетди. Шу пайти бомдод намозига азон чақирила бошлади, анча қўрқувим ё‘қолди, уйга келиб ухладим.
Ертаси куни ишга бориш учун Аҳрорнинг уйи олдига борганимда ҳамма ёқда ички ишлар ходимлари машиналари, тез ёрдамлар турарди, одамларни йиғилмасликка, тарқалишга сўрашарди. Узоқдан қарадим, 2 та одам жасади усти ёпилган ҳолда ерда ётарди. Кейин суриштирсам булар кеча тунда таксидан тушаётганимда кўрганимдаги йигитлар екан, одамлар булар қайсидир барда дори истеъмол қилиб вафот етишган деб бири-бирига гапириб туришарди.
Ишга кетдик. Кейинчалик маълум бўлишича ички ишлар ходимлари камера ёзувларини кўришганда 2 йигит бақирган ҳолда: бизга қизиғи ё‘қ кимлигингиз ёки боксчилигингиз, биз сизга такси чақириб бермаймиз деб кўча томонга бақиришаётганини кўришибди. Бирдан совуқ тер танамни босди, бўлган ҳамма воқеаларни Аҳрорга айтиб тушунтирдим.
Кун ўтгани сайин ора-орада шу томондан вафот етганлар кўпая бошлади, одамлар уйларини сотиб бошқа жойга кўчиб кета бошлади. Ўша ерда яшовчилар ичида еса миш-миш тарқалди: кечаси кимдир сизга Жамшид еканлигини, уйига такси чақиришни сўраса, пулингиз бўлмаса ҳам чақириб беринг, чунки 25 йилга муддат олган эски боксчи сизни ҳам у дунёга нокаут қилиб жўнатиши мумкин деб.
boshidan creativlik bn boshlangan yaxshi ijodizga omad ✅
@nnnn haaa
@gussion ?
@nnnn rahmat