7-chapter: 7-қисм — Финал
Отабек ака айтган гаплардан кейин ҳамма нарса ойдинлашганди. Илҳом акага ҳам қўнғироқ қилиб хабар бердик. Отабек ака ертагаёқ бориб иқрор бўлишга тайёр еди. Илҳом ака еса ишни жума кунига қолдирди, чунки ўша куни содир бўлган ишда асосий айбдор — Жамшид амакини пичоқлаган жўраси Рустам Қодиров билан ҳам келишиб олишлари кераклигини айтди. Ертаси куни кун бўйи донг қотиб ухлабмиз. Охирги вақтлари кўп ўй-хаёлда бўлиб, уйқуларимиз ҳам яхши бўлмаётганди, шу куни анча вақтдан бери мириқиб ухладик.
Ва ниҳоят, жума куни келди. Ерталабдан бориб Отабек акани олдик, кейин Илҳом акага қўнғироқ қилдик. Гўшакни кўтарди, аммо овози бироз бошқача еди.
— Келасизми? Биз бу тарафдан Отабек ака билан боряпмиз, — дедик.
— Дўстим Рустам уни бу ишларга аралаштирмасликларини, «Жуда виждонларинг тоза бўлса, ана, бориб ўзларинг иқрор бўлинглар», деб айтди. Майли, ўзимиз бориб бор воқеани айтиб берамиз, айбни иккаламиз бўйнимизга оламиз. У хоҳламади — виждонига ҳавола, — деб Илҳом ака гўшакни қўйди.
ИИБга бориб, бироз кутиб турдик. Илҳом ака ҳам етиб келди. Аҳрор Далер акани ҳам огоҳлантирган екан. Фақат у киши: «Мени натижасидан хабардор қилинглар, агар ёрдам керак бўлса, бораман», деб айтибди. Ичкарига кирдик. Отабек ака кириб кетдилар, кўрсатма бердилар, кейин Илҳом ака кириб кўрсатма бердилар. Биз Аҳрор билан ташқарида кутиб ўтирдик. Кейин биздан ҳам кўрсатма олишди, бор гапни айтиб бердик. Кўрсатма олаётган ходимлар гапларимизга мийиғида кулиб қўйишарди. Тўғрида, ХХИ асрда бунақа гапларга ким ҳам ишонарди? Ҳатто анча ишонарли бўлган, ўша куни — 2005-йили: «Бир амакини ерда уриб ўлдиришибди», деб айтганимизда оиламиз ишонмаганидек, ҳеч ким ишонмайди-да.
Тушдан кейин ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. Душанба куни шаҳар прокуратураси терговни расман қайта тиклаб, уларга (Отабек ака ва Илҳом акага) нисбатан еҳтиёт чораси (қамоқ) қўллаш масаласини ҳал қиладиган бўлди. Бизга еса жавоб беришди. Енг қийин вақт шу икки кун бўлди, душанбани кутиб 10 йилга қаридик ўзиям. Душанба куни ходимлар Отабек ака ва Илҳом ака билан воқеа жойига келишди, ўлим ҳолатини саҳналаштиришди. Актёрларими-ей, хуллас, рол ўйнаб берадиган одамлар бор екан, қойил қолдим. Анча-мунча ҳозирги новеллаларимиздан яхши ссенарийлаштиришди жиноятни.
Шундай қилиб, орадан бир ярим ой вақт ўтди. Тергов ҳаракатлари, експертизалар ва қоғозбозликлардан сўнг, ниҳоят, навбатдаги пайшанба куни шаҳар судида ушбу иш бўйича очиқ суд мажлиси бўлиб ўтадиган бўлди. Бунгача бир неча марта прокуратурага чақирилиб, ковушларимиз ҳам йиртилиб кетди. Баъзан: «Шу нарса ўзи бизга ҳам керакмиди?» деб ўйлаб қолардик.
Пайшанба куни судда Отабек ака ва Илҳом акага сўнгги сўз берилди. Улар қилган ишларидан пушаймон еканликларини айтишди. Кейин еса суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳайъати ҳар бир судланувчининг жиноятдаги иштирокчилик даражаси ва ролини Жиноят кодексининг 28-моддаси (жиноятда иштирокчилик турлари) талаблари асосида алоҳида кўриб чиқди:
• Илҳом Назаров марҳум Жамшид Садризоданинг қаршилигини синдириш ва унинг ҳаракатини чеклаш мақсадида танасини ушлаб тургани, шу орқали қотилликнинг бевосита ижрочиси бўлган шахсга қулай шароит яратиб бергани сабабли, ЖКнинг 28, 97-моддаси 2-қисми тегишли бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдиришда иштирокчилик) билан айбдор деб топилди. Унинг ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиб келгани (явка с повинной) ва терговга фаол кўмаклашгани инобатга олиниб, унга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
• Отабек Солижонов воқеа жойига жиноят қуроли — совуқ қурол (пичоқ) олиб келиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилган бўлса-да, марҳум унга зарба бериб қуролсизлантиргани, пичоқ бошқа шахснинг қўлига ўтиб кетгани, шунингдек, унинг руҳий ҳолати ва терговга биринчи бўлиб берган тўлиқ иқрорлик кўрсатмалари жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, ЖКнинг 28, 97-моддаси билан унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жамшид Садризоданинг қорин соҳасига уч маротаба пичоқ билан зарба берган асосий ижрочи — Рустам Қодиров еса суд мажлисига келмади. Тергов жараёнида тилхат асосида очиқда қолдирилган Рустам вазиятнинг ўта жиддийлашганини, шерикларининг фош қилувчи кўрсатмаларини билгач, шаҳардан яширинишга улгурган екан. Суд ажрими билан унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги еҳтиёт чораси белгиланди ва Жиноят-процессуал кодексининг тегишли нормаларига асосан айнан ўша куни Рустам Қодировга нисбатан расмий қидирув еълон қилинди.
Айтганча, бизнинг устимиздан ҳам Рустам Қодиров ариза қолдирган екан. У бизни товламачилик ва таҳдидда айблашга уринган, бироқ прокуратура таркибида жиноят аломати ё‘қлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад етиб, материалларни маъмурий судга юборган екан. Суд бизнинг ҳаракатларимизда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) аломатларини кўриб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўллади. Майли, на чора, йигирма йиллик ноҳақлик фош бўлиши олдида бу арзимас маъмурий бадал еди.
Рустам Қодировни суд бўлган куни Марҳабо тарафдан машинасида ўлик ҳолда топишибди, деган хабар келди. Суд ерталаб соат 9 ларда бошланган бўлса, Рустам Қодиров Марҳабо яқинидаги ресторанлардан бирининг олдида машинасида бўлган. Ўлим ярим кечаси содир бўлган бўлса ҳам, ертаси куни тушга яқин машина жуда кўп вақт қолиб кетганидан аниқлашибди. Машина тонировка бўлгани учун ичи кўринмаган екан.
Орадан бир ойча вақт ўтди, яна ҳамма нарса ўз ҳолига тушди. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Аҳрор билан доимгидек скамейкада ўтирган едик. Кун совуқ туманли ой ҳам кўринмас, қоронғи кеча, ярим тун. Ресторанлар, дўконлар, ҳатто тунги клублар ҳам ёпилган вақтда олдимизга бир амаки келди. Ҳа, бу Жамшид амаки еди! Мен билан қўл бериб кўришди ва Аҳрор билан ҳам кўришди. Бу сафар иккаламизга ҳам кўринган еди. Жамшид амаки бу сафар кўп гапирмади:
— Адолат қарор топди ! Йигитлар, менга такси чақириб беринглар , манзилни белгиламанглар бир умрга, бутунлайга кетаман.... — деб қоронғилик тарафга юриб кетди ва туманда кўздан ғойиб бўлди.
Gap nest,saxt buromadast
@Daler Assalomu alaykum rahmati kalon